Жоан Роулинг 7 ёшли суриялик қизчага Гарри Поттер ҳақидаги китобини совға қилди

10:48, 25 ноябрь

Британиялик ёзувчи, “Гарри Поттер” китоблари муаллифи Суриянинг Алеппо шаҳрида яшовчи 7 ёшли қизчага ёш сеҳргар ҳақидаги китобларнинг электрон талқинини жўнатди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.

Қизчанинг онаси Гарри Поттер муаллифи билан Twitter орқали боғланиб, улар яшайдиган шаҳарда машҳур эртак китобни топиб бўлмаслигини маълум қилди. 

“Менинг қизим Гарри Поттер ҳақидаги китобларни ўқишни истайди, бироқ бизда уларни сотиб олишнинг имкони йўқ”,—деб ёзди Бана Фотима Алабеднинг онаси Жоан Роулингга.

Таниқли ёзувчи Алеппо шаҳрида яшовчи аёл билан мулоқотда унга китоб жўнатишга ваъда берганди.

Орадан бироз вақт ўтгач Роулингнинг агенти Нил Блэр аёл билан алоқага чиқди ва қизчанинг электрон китоблар ўқиш имкония мавжудлиги ёки йўқлигини сўради.  

Натижада 7 ёшли қизча Роулингнинг бир неча китобининг электрон талқинини қўлга киритди.

Жоан Роулинингнинг Гарри Поттер ҳақидаги 7 китоби 1997-2007 йилларда 400 миллион нусхада чоп этилган. Британиялик ёзувчининг машҳур асари 65 та тилга таржима қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!