Она муҳаббатининг қудрати

10:54, 25 ноябрь

Бу воқега анча бўлган, бола онасига ўқитувчисининг хатини олиб келади, онаси хатни очиб, уни овоз чиқариб ўқийди: “Ўғлингиз бизнинг мактабда ўқий олмайди...” 

“Ўғлингиз бизнинг мактабда ўқий олмайди, чунки у даҳо. Бизда унга дарс бера оладиган даражадаги ўқитувчилар йўқ. Уни ўзингиз мустақил равишда ўқитинг”, деб ёзилибди, деди она ўғлига.

Орадан йиллар ўтди, бола улғайди. Бир куни уйдаги эски хатларни титкилаб ўтириб, сарғайиб кетган бир мактубга кўзи тушди ва қизиқиб ўқиди. Унда “Ўғлингиз бизнинг мактабда ўқий олмайди, чунки унинг ақли заиф, шунинг учун уни уйда ўзингиз ўқитганингиз маъқул”, деб ёзилган эди.

Буни ўқиган эркак кўз ёшларини тўхтата олмади ва кундалигига қуйидаги жумлаларни ёзиб қўйди: “Мен ўз асрининг буюк тадқиқотчиси, деб тан олинган Томас Эдисонман. Аслида ёшлигимда ақли заиф бола бўлганман, онамнинг меҳр-у, муҳаббати билангина даҳога айландим!” 

Манба: “Nonbox.ru” нашри

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!