Бейонсе 4 ёшли қизини 19 минг долларлик мактабга берди

11:44, 25 ноябрь

Бейонсе ва Жей Зи қизи учун олий тоифадаги мактаб танлашди. Мазкур ўқув муассасага йилига $19 минг тўланади. Тўрт ёшли Блу Айви нуфузли мактабга бориши учун улар оилавий Нью-Йоркдан Лос-Анжелесга кўчиб ўтишди.

Мазкур мактабни уларга Гвинет Пэлтроу тавсия қилди. Инсайдерларнинг маълумотларига кўра, Гвинет Лос-Анжелесда болаларнинг ҳаёти юқори даражада эканлигини айтган, шу сабабдан ҳам Бейонсе ва Жей Зи у ерга кўчиб ўтишга қарор қилишган.

Янги ўқув муассасада болалар учун алоҳида дастур ишлаб чиқилган. У ерда ҳар бир болага индивидуал ёндошилади. Умуман олганда, Бейонсе ва унинг турмуш ўртоғи қизлари учун ҳеч нарсани аяшмайди. Икки йил олдин улар қизлари учун $ 85 минглик Барби совға қилишган. Қўғирчоқнинг оқ тилла, олмослар ва  160 та қимматбаҳо тош билан безатилганлиги унинг баҳосини белгилайди. Тўрт ёшли қизчани стиляга деб аташади: Блу Айви доим қимматбаҳо ва ёрқин либослар кияди. Яқинда у барча рекордларни забт этди: қизалоқ Mischka Aoki’нинг қиймати $10 минг бўлган либосини кийди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!