Лионель Месси: “Барселона”нинг ўйини менга боғлиқми? Бундай савол менга ёқмайди

12:20, 25 ноябрь

Испаниянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси каталонияликларнинг ўйини унга боғлиқлиги ҳақидаги саволга ўз муносабатини билдирди.

“Барселона”нинг ўйини менга боғлиқми? Бу савол менга ёқмайди ва хушомат қилмайди. Мен дунёдаги энг яхши клубда тўп сураман ва жамоа битта футболчига боғлиқ эмас. Бу ҳақда ўйламайман”, – деди аргентиналик футболчи.

Бир муддат аввал “Барселона” аъзоси Рафинья Алкантара ҳам жамоанинг ўйини Мессига боғлиқ эмаслигини айтганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!