Ер ноки қандли диабетга давоми?

12:27, 25 ноябрь

Ер ноки ич қотишида, ўт пуфагида тош йиғилиши, атеросклероз, ортиқча вазн, аллергик касалликлар, қандли диабет касалликларини даволашда ёрдам беради. Шунингдек, эркакларнинг қувватини ҳам оширади. Бу ўсимлик, айниқса қандли диабет билан оғриган беморлар учун фойдали. У қондаги шакар миқдорини табиий равишда туширади. Таркибидаги фруктоза хеч кандай инсулиннинг ёрдамисиз организм тўқималарига сингади. Фруктоза эса глюкозанинг ўрнини босувчи табиий инсулин саналади. Унинг таркибидаги С витамини аллергия ва шамоллашга қарши, томирларни мустаҳкамловчи ва оғриқ  қолдирувчи таъсирга эга.

Қандли диабет билан касалланган беморларга кунига бир неча марта ер ноки шарбатини 1:1 сув билан аралаштириб ичиш тавсия этилади. Ёки ҳар куни бир нечта ер нокини пишган ёки хом ҳолатда истеъмол килган максадга мувофик. Касалликка чалинишнинг олдини олиш учун 3-4 ош қошиқ ўсимликдан олиб, бир литр қайнаган сувда 3 соат дамланг ва кун давомида бу дамламадан ичиб юринг.

Мумкин эмас: Баъзи ҳолларда ер нокини хом ҳолатда истеъмол қилиш, қоринда ҳаво йиғилишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда ер нокини пишириб ейиш тавсия қилинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!