Марказий сайлов комиссиясида Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг иккинчи котиби билан учрашув бўлиб ўтди

12:39, 25 ноябрь

25 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонасининг иккинчи котиби Ямагива Кадзуёши билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси котиби С.Қурбонқулов меҳмонни Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан жорий йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар билан таништирди.

Мулоқот чоғида сайлов кампанияси очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига асосан сайловни кузатишда 5 та халқаро ташкилот миссиялари ва 40 дан зиёд хорижий давлат, шу жумладан, Япониядан кузатувчилар иштирок этиши таъкидланди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!