Шаҳзода Матчонованинг келинлик либосидаги сурати эълон қилинди(Фото)

14:42, 25 ноябрь

Актриса Шаҳзода Матчонова бугун, 25 ноябрь куни турмушга чиқмоқда. 

Шаҳзода ва унинг турмуш ўртоғи Омарнинг никоҳ кечаси пойтахтдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтади. Ижтимоий тармоқларда актрисанинг тўй либосида тушган сурати эълон қилинди. 

Унда Шаҳзода қаймоқрангдаги келинлик либосида ва бошига кўйлакка мос тушувчи шляпа кийиб турганини кўриш мумкин. 

Аввалроқ актриса Шаҳзода Матчонова журналист Бахтиёр Тўрахонов билан суҳбатда тўйи учун ҳашамдор ва жимжимали кўйлакни танлаганини маълум қилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!