Kанцлер шарафига Ангела Меркель деб исм қўйилган суриялик қизчага Германиядан бошпана берилмайдиган бўлди

15:18, 25 ноябрь

Қизини Германия канцлери Ангела Меркель шарафига номлаган суриялик оилага мамлакат ҳукумати бошпана бермайдиган бўлди, деб ёзади "Lenta.ru".

Мамон Аль-Хамза (Mamon Al-Hamza), унинг рафиқаси Тема ва қизи Ангела Меркель Суриядан келиб, мамлакат ҳудудидан расмий равишда бошпана берилишини кутиб, Менхенгладбах шаҳрида яшаётган эди. Бироқ, яқин муддат ичида суриялик оила Германия ва Европа Иттифоқини тарк этишга мажбур.

Маълумотларга кўра, суриялик оиланинг Германия ҳудудида яшаш муддати тугаганидан сўнг улар Туркияга жўнатилади. Бу мамлакат оилага хавфсизликни таъминлаб бериши кутилмоқда. 

Аль-Хамзанинг оиласи Европа Иттифоқига 2015 йилда келган эди. Уларнинг қизи Германиянинг Дуйсбург шаҳрида туғилган. Суриялик фуқаролар янги туғилган чақалоқни мамлакат канцлери Ангела Меркель томонидан юритилаётган муҳожирларга оид сиёсатга ҳурмат рамзи сифатида унинг шарафига номлаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!