«Келинчак» салати - мазасига баҳо беринг!

16:07, 25 ноябрь

Зарур масаллиқлар (8 кишилик): 500 гр. маринадланган қўзиқорин, 400 гр. қисқичбақа таёқчалари, 4 донадан қайнатилган тухум ва бодринг, 1 боғ кашнич, битта кичик пиёз, майонез, туз.

Тайёрланиши: 1. Тухум ва қисқичбақа таёқчасини сомонча шаклида, қолган масаллиқларни тўртбурчак қилиб тўғранг. Кашнич баргларини майдаланг.

2. Барча масаллиқларни устма-уст солиб, майонез ва туз билан аралаштиринг. Сўнг ликопчага жойлаб, 15 дақиқа музлатгичга қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 20 дақиқа.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!