Тото Кутуньо зарбоф тўнда “Ялла” гуруҳининг ашуласини куйлади (Видео)

16:11, 25 ноябрь

Жорий йилнинг 28 октябридан 3 декабригача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда «Олтин куз» халқаро санъат фестивали бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур фестиваль доирасида «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон миллий симфоник оркестри билан ҳамкорликда италиялик афсонавий хонанда Тото Кутуньонинг концерти бўлиб ўтди.

Кечага ташриф буюрганлар 80-йилларнинг муҳитига тушиб, ўша даврларнинг энг машҳур хитларини тинглашга муваффақ бўлишди.

Концерт давомида Тото Кутуньога ўзбек чопони совға қилинди, италиялик санъаткор томонидан «Ялла» гуруҳининг «Чайхана» ашуласи куйлангани йиғилганлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Концерт санъат мухлисларига унутилмас лаҳзаларни ҳадя этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!