Жуфтингизни ром этадиган ва эътиборини сусайтирмайдиган 7 одат

16:55, 25 ноябрь

«Оқила рафиқам, сен шундай қилгилки, мен сенинг гўшангдан лаззатлироқ ва яхшироқ жойни топа олмай».

  1. Кийинишингизга алоҳида эътибор беринг. Чунки эркак киши кўзи билан севади. Лекин меъёрни унутманг. «Эркак киши кўз билан севар экан», деб уйда ич кийимда юришни одат қилманг. Акс холда жуфтингизда ҳиссий тўйиниш ҳолати юзага келишига ўзингиз йўл қўйган бўласиз.
  2. Эркак киши сизнинг «доимий катта фарзандингиз» эканини унутманг. Кўпинча ёш оилаларда аёл она бўлгач, туғилган фарзандидан ортмайди, ўзига қарамайди. Натижада эркак ўзини эътибордан четда ҳис эта бошлайди. Бунинг оқибатида ҳатто севишиб оила қурган бўлса-да, савол муаллифи келтирган хатти-ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.
  3. Жинсий ҳаётда ҳисларни ифодалашга сахий бўлинг, эрингизга мақтов ва миннатдорчилик сўзларини билдиришда зиқналик қилманг. Бунинг учун назокатли бўлинг.
  4. Жуфтингизнинг севимли машғулоти ва иши бўлишини маъқулланг. Ортиқча равишда ҳамма нарсага аралашаверманг.
  5. Танқид қилманг, ёлғондан бўлса ҳам олиб келган нарсаси ёки қилган ишини мақтаб туринг (агар хариди ёки иши ўзингизга маъқул келмаган бўлса).
  6. Ишдан ёки кўчадан келишини очиқ юз ва самимий боқиш билан кутиб олинг, заҳархандалик қилманг. Сабрли ва лутф-карамли, эътиборли эканингизни билдириб туринг.
  7. Агар эрингизга эътиборни сусайтирсангиз, ғамхўрлик қилмасангиз, янада кўпроқ муаммоларга дуч келасиз. Унутмангки, эркак киши уйидан топмаган нарсаси ёки муносабатни бошқа жойда кўриб қолса, ўша ерга интилади. Ахир буюк Суқрот ҳам ўз даврида аёлига қарата шундай деган экан: «Оқила рафиқам, сен шундай қилгилки, мен сенинг гўшангдан лаззатлироқ ва яхшироқ жойни топа олмай».

Хуллас, сабрли ва илтифотли бўлинг. Қарс икки қўлдан чиқишини унутманг. Ота-онангизнинг уйига қайтиб боришни хаёлингиз кўчасига ҳам келтирманг. Унутманг, иккита боласи билан қайтиб келган аёл маҳаллада ҳам ота-онасининг бошини хам этади, ҳам ўзи ёлғиз аёл мақомига эга бўлади. Бу эса фарзандлари руҳиятида содир бўладиган турли кечинмалар эса ўнглаб бўлмайдиган чуқур ўзгаришлар ва изтиробларга олиб келади...

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!