Месси Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

10:04, 26 ноябрь

“Барселона” футболчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар лигаси 5-тур якунига кўра ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Европа футбол иттифоқи ( УЕФА) матбуот хизмати маълум қилди. 

УЕФА томонидан ўтказиган сўровномада иштирок этган респондентларнинг 46 фоизи Месси номзодини қўллаб-қувватлади. Аргентиналик футболчи “Селтик”ка қарши (2:0) ўйинда дубль қайд этганди.

Иккинчи ўринга “Боруссия Д” аъзоси Марко Ройс лойиқ деб топилди. Унга 43 фоиз овоз беришган. Германиялик футболчи узоқ муддатли тикланишдан сўнг “Легия”га қарши (8:4) ўйинда хет-трик қайд этганди.

Учинчи ўринни 3 фоиз билан “Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варан эгаллади. У “Спортинг” билан ўйинда гол киритиб, жамоасининг қийин ғалабасига ҳисса қўшганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!