Селфи ҳиндистонлик 76 нафар одамнинг умрига зомин бўлди

10:13, 26 ноябрь

2014 йилнинг март ойидан бери селфи туфайли 127 нафар одам қурбон бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Карнеги-Меллона университети тадқиқотчилари айнан шундай хулосага келдилар. Улар селфи туфайли Ҳиндистонда кўплаб инсонлар қурбон бўлганини аниқлашди. Иккинчи ўринни Покистон эгаллади. Шунингдек, селфи туфайли 8 нафар америкалик, 6 нафар россиялик ва 4 нафар хитойлик фуқаролар ҳалок бўлган.

Ҳиндистонда ҳалок бўлганларнинг асосий қисми сувга чўккан. Аксарият ҳолларда аёллар суратга тушишни хуш кўришади, деб ҳисобланади. Бу ерда эса аксинча, селфи туфайли ҳалок бўлганларнинг 75,5 фоизи эркаклардир. Ҳалок бўлган 127 нафар одамдан 86 тасининг ёши 24 ёшдан кичик бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!