Ижтимоий тармоқларда қизиқчи Мирзабек Холмедовнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди

10:54, 26 ноябрь

Ижтимоий тармоқлар, хусусан Telegram мессенжерида сўз устаси Мирзабек Холмедовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қизиқчининг ўғли Улуғбек Холмедов мазкур хабарларга қуйидагича изоҳ берди:

“Яқин соатларда Тelegram тармоқлари орқали тарқалган хунук хабарларга эътибор берманглар!!! Бу ёлғон!!! Ҳатто уйимизгача одам келди жаноза деб. Шу хабарни тарқатаётган одамни ўзини ота-онаси бордур?”,— деб ёзди Улуғбек Холмедов ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!