VIA “Sharq” гуруҳи яккахонларининг хонадонида чақалоқ дунёга келди

13:41, 26 ноябрь

VIA “Sharq” гуруҳи хонандалари Сарвар ва Татьяна ота-оналик бахтига муяссар бўлишди.

Уларнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда Protoday нашрига гуруҳ яккахони Сарвар хабар берган.

“Жудаям бахтлиман! Шу кунларга етказганига шукур!”, деб ёзади Сарварнинг сўзларига таяниб нашр.

Фурсатдан фойдаланиб, уларни янги меҳмон билан қутлаймиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!