Фидель Кастро вафот этди

13:55, 26 ноябрь

Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 90 ёшида вафот этди. Унинг вафоти тўғрисида Куба телевидениеси расмий хабар берди.

1926 йил 13 августда туғилган Фидель Кастро — Куба инқилобчиси, давлат ва сиёсат арбоби. 1976 йил декабридан бир неча ўн йиллик мобайнида Куба Давлат кенгаши ва Вазирлар кенгашига раислик қилди, Инқилобий қуролли кучлар бош қўмондони ва мамлакат Миллий мудофаа кенгаши раиси ҳам эди.

Саломатлиги оғирлашгани муносабати билан 2006 йилнинг 31 июлидан Фидель Кастро Давлат кенгаши ва Вазирлар кенгаши раислиги лавозимларини укаси Рауль Кастрога топширди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!