"Локомотив" Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олди

17:44, 26 ноябрь

Ҳозиргина Тошкентдаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон Кубоги ½ финали жавоб учрашуви ниҳоясига етди. “Бунёдкор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ярим финал жавоб учрашуви 0:1 ҳисобида, “темирйўлчилар” ғалабаси билан якунланди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги  ярим финал учрашувларининг умумий ҳисоби бўйича “Локомотив”  жамоаси Ўзбекистон Кубоги-2016нинг иккинчи финалчисига айланди.

Ўзбекистон кубоги-2016. ½ финал. Жавоб учрашуви

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) 0:1

26.11.2016. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони.

Гол: Т.Копадзе (75)

Дастлабки учрашув: “Локомотив” – “Бунёдкор” 1:0

Шундай қилиб, 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳрида бўладиган Ўзбекистон Кубоги-2016 финалида жамоамиз “Локомотив” билан баҳс олиб боради.

“Насаф” учун олтинчи финал учрашуви бўлсада, шу пайтгача финалда “Локомотив” жамоаси билан туқнаш келмаган. Ўтган йилги кубок баҳсларида жамоамиз “темирйўлчилар”ни ярим финалда мусобақадан чиқариб юборишган эди.

Ўзбекистон Кубоги-2016. Финал

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

30.11.2016. Самарқанд ш., “Динамо” стадиони. 13:00да

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!