Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича Олтин Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда

20:55, 26 ноябрь

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича Олтин Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли турнирда эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишяпти. Гран-Прида Олимпиада ғолиб ва совриндорларининг иштирок этаётгани турнирнинг муросасиз утишига сабаб булмокда.

Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов бу мусобакада 66 кг вазнда иштрок этди ва чорак финал баҳсида мезбонлар вакили Ровшан Тагиевга имкониятни бой бериб қўйди. Мирзобек Раҳматов эса сербиялик Александр Максимовичга имкониятни бой берди.  

Феруз Тўхтаев финал йулланмасига эга чиқди. У финал чиптаси учун россиялик Мингиян Семеновга қарши гиламга чикиб галаба козонди. Финалда япониялик К. Фумитага карши бахс олиб боради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!