Ла Лига. Роналдунинг дубли "Реал Мадрид"га ғалаба келтирди

22:53, 26 ноябрь

Испания чемпионати 13-турида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Спортинг Хихон” футболчиларини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Роналду пенальтидан ҳисобни очди. 18-дақиқада унинг ўзи яна гол киритди. “Спортинг Хихон” аъзоси Кармона битта жавоб тўпини киритди.

Навбатдаги муваффақиятдан сўнг Зинедин Зидан шогирдлари очколар сонини 33 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. 

"Реал Мадрид" – "Спортинг Хихон" 2:1 (2:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 5, пенальти Роналду, 2:0 – 18 Роналду, 2:1 – 35 Кармона.

"Реал Мадрид" – Навас, Пепе, Начо, Данило, Рамос (Марсело, 72), Модрич, Ковачич (Иско, 81), Хамес (Асенсио, 72), Васкес, Роналду, Бензема.

"Спортинг Хихон" –  Мариньо, Кастельяно, Хорхе Мере, Аморебьета, Лопес, Гомес (Родригес, 76), Альварес, Кармона (Вигера, 76), Аит-Атман (Касес, 81), Дуглас Перейра, Чоп.

Огоҳлантиришлар: Аморебьета (40), Аит-Атман (61), Кармона (66), Начо (77).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!