Ла Лига. "Барселона" кутилмаган натижа қайд этди

09:15, 28 ноябрь

Испания чемпионати 13-турида “Реал Сосьедад” ўз майдонида “Барселона” футболчиларини қабул қилди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 

Ушбу учрашувда “Барселона” клуби “Реал Сосьедад” тўсиғидан ўта олмади, натижада каталонияликларнинг “Реал” билан орадаги фарқлари 6 окога етди.

Учрашувнинг 53-дақиқасида Карлос Веланинг жарима майдонига кириб берган зарбасини тер Стеген қайтарди, бироқ қайтган тўпга биринчи етиб келган Виллиан Жозе ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Орадан кўп ўтмай жарима тўпини амалга оширган Неймар, Месси томон тўпни етказди аргентиналик ҳужумчи вазиятни кўкка совурмади. Шу тариқа ҳисоб 1:1 кўринишини олди.

"Реал Сосьедад" – "Барселона" 1:1 

Голлар: 1:0 – 53 Виллиан Жозе, 1:1 – 59 Месси.

"Реал Сосьедад" – Рульи, Навас, Берчиче, Мартинес, Мартинес, Сурутуса, Ильярраменди, Вела, Прието (Каналес, 72), Ойарсабаль (Гранеро, 85), Виллиан Жозе (Хуанми, 75).

"Барселона" – тер Стеген, Д. Суарес, Пике, Альба, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Л. Суарес, 46), Серджи Роберто, Андре Гомеш, Неймар, Месси.

Огоҳлантиришлар: тер Стеген (22), Маскерано (55), Мартинес (62), Суарес (84), Сурутуса (89), Альба (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!