4 хил оладьи рецепти - нонуштага тез тайёр бўлади!

09:42, 28 ноябрь

1. Кефирли. Ярим литр кефирни 3 ош қошиқ шакар, 2 стакан ун ва 1 чой қошиқ туз билан яхшилаб аралаштиринг. Кейин 3 ош қошиқ сметана ва 1 чой қошиқ истеъмол содаси солинг. Оладьиларни қиздирилган сариёғда тилла рангга киргунча қовуринг. 

2. Товуқ гўштли. 350 гр. товуқ гўштини майдалаб тўғранг. 1 та кабачкини қирғичдан ўтказинг. Шивитни  майдаланг. Кейин ҳаммасини аралаштириб, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ сметана ва 5 ош қошиқ ун қўшинг. Қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг.

3. Картошкали. 4 та картошкани қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқдан ун ва майдаланган ёнғоқ, 1 дона тухум, туз билан аралаштиринг. Оладьиларни қиздирилган сариёғда қовуриб, юзига сметана солинг.

4. Олмали. 1 дона тухумни 1 ош қошиқ шакар ва бир чимдим туз билан кўпиртиринг. 5 ош қошиқ ун ва 200 мл. сметана қўшинг. 2 та олмани қирғичдан ўтказиб, уни ҳам қўшинг-да, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!