Ортиқча вазнга эгамисиз? Текшириб кўринг!

09:49, 28 ноябрь

Буни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин. Тана оғирлиги кўрсаткичи – ТОК ¹ = вазн (кг) : бўй (м) ²

Масалан, вазнингиз 90 кг, бўйингиз 1,68 м.  ТОК¹= 90: (1,68×1,68) =32,1. Жадвалга қарасангиз, мазкур кўрсаткич, биринчи даражали семизлик ҳолатини кўрсатмоқда. Демак, вазнингизни камайтириш чораларини бошлашингиз зарур.

Шу тартибда вазн ва бўй ўлчамингизни юқоридаги формулага солиб, натижасини билинг. Ҳосил бўлган натижа жадвалнинг қайси кўрсаткичига мос келишига қараб, вазн билан боғлиқ муаммонгизни аниқлайсиз.

 

Вазн кўрсаткичи

Эркаклар учун

Аёллар учун

Вазнингиз меъёрдан кам

19

19

Меъёрда

19-25

19-24

Ортиқча вазн

26-29

25-29

I  даражадаги семизлик

30-34

30-34

II даражадаги семизлик

35-39

35-39

III даражадаги семизлик

39

39

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!