Уфада автотураргоҳда турган автомобилни ер ютди

10:19, 28 ноябрь

25 ноябрь куни Уфадаги кўп қаватли уйлардан бирининг ёнида пайдо бўлган сувли кўлмак “Лада Калина” русумли автомобилни батамом ютиб юборди, деб хабар берди  “Тjournal.ru” нашри.

Авария хизмати ходимлари кечаси билан сувни тортиб чиқарди, аммо 6 метрли чуқурлик ичидан автомобиль топилмади. “Уфаводаканал” ходимлари машинани сув остидаги ер ютганлигини, чуқурлик ер тагидаги бўшлиқ туфайли юзага келганлигини аниқлашди. Шундан кейин қувур ёрилиб кетган. Эртаси куни авария хизмати ходимлари автомобилни ютиб юборган ўрани кўмишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!