Соч парвариши борасида 8 маслаҳат

11:11, 28 ноябрь
  • Ёрлиғида «Ҳамма соч турлари учун» деган ёзуви бор шампунь ёки кондиционерларни сотиб олишга шошилманг. Бундай соч ювиш воситалари соч толалари қалинлигига салбий таъсир кўрсатади.
  • Шампунь, бальзам, кондиционер, соч учун махсус ниқобларнинг турини тез-тез алмаштириш сочларингиз учун зазарли бўлиши мумкин. Шунинг учун уларни икки ойда янгилаб туриш тавсия этилади.
  • Сочни намлантирувчи, озиқлантирувчи спрейлардан йил давомида фойдаланганингиз маъқул. Булар сочингизни ёзда қўёш нурларидан, қишда эса қуруқ ҳаводан асрашингизга ёрдам беради.
  • Бош терисини озиқлантирувчи крем ва ниқоблардан икки ҳафтада бир мартадан кўп фойдаланиш тавсия этилмайди.
  • Хўл ва нам сочларни асло тараманг. Бу уларнинг тўкилишига ва синувчанлигига сабабчи бўласиз.
  • Соч қурутиш воситасидан бир ҳафтада икки мартадан кўп фойдаланмасликка ҳаракат қилинг.
  • Сочларингизнинг учини уч ойда бир марта албатта кестириб туринг. Бу билан сиз сочларингизга кислород боришини таъминлаган бўласиз.

Бошингизни рўмол билан қаттиқ танғиманг, сочингизни қаттиқ тўғноғичлар билан йиғиштирманг. Бундай ҳолатлар соч илдизининг тузилишини ўзгартириб юборади, натижада сочнинг ёғ ишлаб чиқариши тезлашади. Сочлар ва унинг илдизларига бироз дам беришни унутманг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!