Ўзбекистон кубоги – 2016 финал учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

11:29, 28 ноябрь

Ўзбекистон кубоги – 2016 финал учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда “Насаф” матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Насаф” матбуот хизматининг хабар беришича, бу йилги финал баҳсини ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошқаради. Ушбу ҳакам шу пайтгача кубок финалларида бош ҳакамлик қилмаган.

Кубок финалида Владислав Цейтлинга қанотларда тошкентлик ҳакамлар Тимур Галеев ва Акбар Пўлатовлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Зокиржон Қодиров ишлайди. Навоий шаҳридан.

Финал учрашувида ҳакамлар ишини Сардор Нажафалиев назорат қилади. 

XXIV Ўзбекистон кубоги финали

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

30.11.2016. Самарқанд ш., “Динамо” стадиони. 13:00да

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент);

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент);

Захира ҳаками: Зокиржон Қодиров (Навоий);

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!