Филиппинлик бокс бўйича жаҳон чемпиони ҳамшаҳарлари учун 1000 та уй қуриб берди

11:46, 28 ноябрь

Флойд Мейвер билан бўлган жангдан яхшигина даромадни қўлга киритган боксчи ва сиёсатчи Менни Пакьяо ўзи туғилиб ўсган шаҳарнинг камбағал оилаларига 1000 та уй қуриб берди, деб хабар қилди “Daladno.me” нашри.  

Менни Пакьяо ватанида нафақат машҳур боксчи, балки сиёсатчи сифатида ҳам ном қозонган. У ўзининг  Facebook саҳифасида ҳамюртларига ёрдам бериш имкони туғилганидан мамнунлиги ҳақида ёзди.

Унинг бундай қарорга келишига Флод Мейвер билан бўлган жангдан тушган даромад сабаб бўлди. У маблағнинг бир қисмини камбағал оилаларга беришни ўзининг бурчи, деб ҳисоблади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!