Лавлагидан 5 хил салат

12:17, 28 ноябрь

1. Пишлоқли. 2 та лавлагини қайнатиб, йирик тишли қирғичдан ўтказинг. 2 бўлак саримсоқ пиёзни эзинг. 100 гр. пишлоқни ҳам қирғичдан чиқарасиз. Масаллиқларни аралаштириб, майонез ва туз солинг.

2. Ёнғоқли. 2 та кичикроқ лавлагини қайнатинг. 5 та олхўри қоқи ва лавлагини сомонча шаклида тўғранг. 6 дона ёнғоқни майдаланг. Кейин лавлаги, олхўри қоқи ва ёнғоқни аралаштиринг. 1 бўлак саримсоқ пиёзни эзиб, қўшинг. Туз сепиб, майонез солиб аралаштиринг.

3. Зайтун ёғили. 4 дона лавлагини қайнатинг. Кейин йирик тишли қирғичдан ўтказинг. Ярим боғ кўк пиёз ва кинзани майдалаб тўғранг. 3 ош қошиқ зайтун ёғини 1 ош қошиқ лимон шарбати билан аралаштириб, туз, мурч солинг. Қайлани лавлагига қўшиб, майдаланган кўк пиёз ва кинза солинг.

4. Қизил мурчли. 4 та лавлагини қирғичдан ўтказиб, 2 бўлак эзилган саримсоқ пиёз, 2 қошиқ сирка ва қизил мурч сепинг. 4 ош қошиқ қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг. 12 соат музлаткичда ёки салқин жойда сақланг.

5. Олмали. 2 тадан лавлаги, сабзи ва турпни қирғичдан ўтказинг. Туз сепиб, 2 ош қошиқ сирка солиб, яхшилаб аралаштиринг. Кейин бироз вақт қўйинг. Кўк пиёз ва кўкатларни майдалаб тўғранг. 1 та олмани қирғичдан ўтказинг. Уларни ҳам салатга қўшиб, мурч ва зираворлардан сепинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!