Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбарлигига қайта сайланди

13:43, 28 ноябрь

Халқаро қиличбозлик федерацияси(FIE )нинг амалдаги президенти Алишер Усмонов мазкур лавозимга тўрт йил муддатга қайта сайланди, деб хабар беради “ТАСС”.

Усмонов Москвада ўтказилган конгрессда мазкур лавозимга кўрсатилган ягона номзод бўлди.

“Алишер Усмонов барча делегатларнинг розилиги билан Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари этиб тайинланди. Регламентга кўра, агар лавозимга фақатгина бир номзод кўрсатилса, овоз бериш жараёни ўтказилмайди”,—дейилади хабарда.

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерациясини 2008 йилдан бери бошқаради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!