Балиқчи ўзи билмаган ҳолда нархи 100 миллион долларлик марваридни 10 йил мобайнида каравоти тагида сақлади

15:15, 28 ноябрь

Филиппинлик балиқчи бундан ўн йиллар илгари оғирлиги 34 килограмм бўлган марваридни денгиздан олиб чиққан эди, деб хабар берди “Рrikolno.cc” нашри.

Бу марварид шу кунгача топилган марваридлар ичида энг йириги бўлиб, балиқчи қанчалик қимматбаҳо топилмани қўлга киритганини англамаган ва уни йиллар давомида каравоти тагида сақлаб келган. Аммо шу йил балиқчининг уйида юз берган ёнғин туфайли марварид жойини ўзгартиришга мажбур бўлди. 

Бундай қимматбаҳо топилмани кўрган клеркларнинг тили калимага келмай қолди. Марвариднинг бўйи 66 сантиметр, эни 30 сантиметр бўлиб, оғирлиги 34 килограмм чиқди. Бу топилма дунёдаги энг катта марварид деб тан олинган, оғирлиги 6,4 килограмм, нархи 35 миллион доллар бўлган Лао Цзи марваридидан ҳам улкандир.  

Айни кунларда маҳаллий ҳукумат вакиллари марвариднинг қимматбаҳолигини тасдиқлаш учун геммологларнинг расмий тасдиғини кутмоқда. Ҳозирча экспертларнинг хулосаси чиққунга қадар марварид Пуэрто Прицесса шаҳрида оммага намойиш этиш учун кўргазмага қўйилган. Ҳукумат вакиллари марваридни томоша қилиш учун сайёҳлар оқимининг кўпайишига умид боғламоқда.

Заргарларнинг изоҳ беришча, бундай марвариддан зеб-зийнат, тақинчоқ эмас, балки музей экспонатини тайёрлаш мумкин экан. Бошқа тошлардан фарқли равишда марваридни майда бўлакларга бўлиб бўлмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!