Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

16:09, 28 ноябрь

Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси (www.uzedu.uz) ишга туширилди.

Қабулхона вазирлик фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ҳамюртларимизнинг соҳага оид таклиф, мулоҳаза ва аризаларини зудлик билан кўриб чиқиш, қолаверса, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида ташкил этилди, деб ёзади вазирилик Ахборот хизмати.

Бугунги кунда фуқаролар Халқ таълими вазирлигига, вазирнинг виртуал қабулхонаси, 10-06 “Ишонч телефони”,  info@xtv.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш ва қисқа муддат ичида ўз саволларига жавоб олиш имкониятига эгалар.

Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар амалдаги қонун талаблари асосида қабул қилиниб, ўрнатилган тартибда ва қонун билан белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.

Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари доимий назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани инобатга олинлган ҳолда, уларнинг ҳар бирига асосли жавоблар қайтарилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!