«PressClub: Elections.uz-2016»: ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР ЮРТИМИЗДАГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШАДИ?

17:23, 28 ноябрь

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш  жараёнининг бориши тўғрисида холис контентни шакллантириш, халқаро кузатувчи  ва  экспертларни, шунингдек медиа-ҳамжамияти вакилларини республикамиз эришган ютуқлар билан таништириш мақсадидда ташкил этилган «PressClub: Elections.uz-2016» пресс-клубида қизғин тайёргарлик кетяпти.

Жорий йил 4 декбрда юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараённи ёритишда холислик, ошкоралик ва тезкорликни таъминлашни мақсад қилган «PressClub: Elections.uz-2016» пресс-клуби ўз мультимедиа майдонида хорижий ва миллий медиасоҳа вакилларини бирлаштириши кўзда тутилган. Шунингдек, «PressClub: Elections.uz-2016» пресс-клубнинг халқаро кузатувчилар  иштирокида брифинглар, матбуот анжуманлари ва туркум тематик тадбирлар  ташкил этишни  кўзда тутувчи кундалик дастур-жадвал ишлаб чиқилди. Кундалик дастур-жадвалда белгиланган брифингларда эса

«Мамлакатнинг сиёсий модернизацияси, Давоми бор», «Миллий қонунчиликка халқаро ҳуқуқлар меъёрларини имплементация қилиш, халқаро  хамкорлик жиҳатлари», «Реал беллашув, соғлом  сиёсий рақобат ва электорат билан ишлашга  янгича ёндашувлар», «ОАВ ва сайловлар: feedbackни таъминлаш» каби  турли мавзулар муҳокама қилинади. Пресс-клуб иши  доирасида таниқли  хорижий  кузатувчилар ва халқаро  ташкилотлар вакиллари билан интервьюлар  ташкил этиш ҳам  режалаштирилган. Мазкур интервьюлар орқали юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга таниқли  хорижий  кузатувчилар ва халқаро  ташкилотлар вакиллари қандай баҳо беришини билиш имконияти туғилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!