Хосила Раҳимова фарзандининг тўйи муносабати билан уюштирилган кўпкарида 20 тадан от ва туя, 30 та қўй ва 40 та эчки совринини ўйнади (Фото)

23:13, 28 ноябрь

Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосила Раҳимова Сурхондарёнинг Денов туманида катта кўпкари уюштирди, бу ҳақда хонанданиг матбуот котиби хабар берди.

Хонанда томонидан қўйилган зотларни ютиб олиш учун кўпкарига юртимизнинг турли бурчакларидан чавандозлар ташриф буюрди. Кўпкарида Хосила Раҳимова томонидан қўйилган 20 та туя, 20 та от, 30 та қўй ва 40 та эчки ҳамда пул мукофотлари соврин сифатида ўйналди.

Кўпкари Хосила Раҳимованинг ўғли Муҳаммадризонинг суннат тўйи ҳамда қизи Эътиборхоннинг унаштирув маросими муносабати билан ўтказилди.

Қор ёғиб турганига қарамай кўпкарига кўплаб кўпкаричилар эрталабки 9 дан кечки 7 гача давом этди. Дарвоқе, кўпкаридан олдин хонанда чавандозларга “Бос-бос қамчи бос” таронасини ижро этиб берди.









Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!