А Серия. "Интер" голларга бой кечган ўйинда ғалаба қозонди

08:18, 29 ноябрь

Италия чемпионати 14-турида "Интер" ўз майдонида "Фиорентина" футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда миланликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Марсело Брозович ҳисобни очди. 9-дақиқада Антонио Кандрева ҳисобни оширди. 19-дақиқага келиб эса "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган эди. 

37-дақиқада "Фиорентина" футболчилари ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи Калинич бўлди. Биринчи бўлим якунида "фиалкалар" бир киши кам бўлиб қолди ва бу уларга қимматга тушди. 

Гарчи 62-дақиқада "Фиорентина" яна битта гол урган бўлса-да, ўйин якунида Мауро Икарди ҳисобни ошириб, беллашувга нуқта қўйди. 

"Интер" – "Фиорентина" 4:2

Голлар: Брозович, 3, Кандрева, 9, Икарди, 19, 90+1 – Калинич, 37, Иличич, 62

"Интер": Ханданович – Д`Амброзио, Раноккья, Миранда, Ансальди – Брозович, Кодогбия (Мариу, 46) – Кандрева, Банега (Мело, 69), Перишич – Икарди.

"Фиорентина": Тэтэрушану – Сальседо, Родригес, Астори, Милич (Томович, 46) – Бадель, Валеро – Тельо (Перес, 76), Иличич, Бернардески (Кьеза, 65) – Калинич.

Огоҳлантиришлар: Кондогбия, Брозович, Миранда, Мело, Ансальди – Сальседо, Бадель, Валеро.

Четлатиш: Родригес, 45+1

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!