“Ливерпуль” етакчисидан айрилди

09:49, 29 ноябрь

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жароҳати туфайли 5-6 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда

Бразилиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг тиззасидаги бўғимлар шикастлангани маълум қилинди. "Ливерпуль" клубидагилар 15 январда  "Манчестер Юнайтед"га қарши кечадиган учрашувга қадар, 24 ёшли футболчининг тикланишидан умидвор бўлишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо АПЛнинг ушбу мавсумида  13 учрашувда майдонга тушиб бештадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!