Илк жангда ҳалок бўлган британиялик боксчи юрагини бошқа одамга ҳадя қилди

10:01, 29 ноябрь

Британиялик Куба Мочик бокс бўйича илк профессионал жангда кучли тан жароҳати олиб ҳалок бўлди ва юрагини бошқа одамга кўчириб ўтказиш учун ҳадя қилди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

22 ёшли британиялик, асли келиб чиқиши польяк бўлган боксчи Куба Мочик 19 ноябрь куни бўлиб ўтган жангнинг учинчи раундида нокаут бўлди ва шундан кейин ўзига келмади. Ўша куни унинг эгизаги бўлган синглиси  Facebook саҳифасида эгизагини даволаш учун пул зарурлигини айтиб, одамлардан ёрдам сўради. Аммо боксчи орадан икки кун ўтиб, миясига қон қуйилиши оқибатида вафот этди.

Ўлим тафсилотлари бўйича суриштирув ўтган полиция боксчи бирор фалокат рўй берган тақдирда, беморларга ёрдам бериш мақсадида юрагини ҳадя қилишни васият қилганини аниқлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!