Беморлар илтимосига биноан шифокорлар мукофотланди

10:18, 29 ноябрь

Хасталикдан даволанган қизнинг онаси Мирзиёевнинг электрон қабулхонасига мурожаат қилиб, шифокорларини мукофотлашни сўради, деб хабар қилмоқда “Sputniknews-uz”   нашри.  

Беморлардан бирининг онаси Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилганидан кейин Тошкент шаҳридаги 1-сонли юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари Ўзбекистон Тиббиёт вазирлигидан мукофот олишди, Мурожаат қилган аёлнинг маълум қилишича, октябрь ойида унинг 8 ёшли катта қизи жиддий ташхис билан Тошкентдаги 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасига тушади. Касалхонада ўз вақтида ташхис қўйилиб даволаш бошланади. Икка ҳафта давомида шифокорлар кичик беморни оёққа турғизишади. Ўз миннатдорчилигини билдириш учун ушбу аёл Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган.

“Бизнинг оила ушбу шифокорларга улкан миннатдорчилик билдиради. Улар ҳар куни касаллар ҳаётини сақлаб қолмоқда. Сиздан, агар имкон бўлса уларни давлат томонидан мукофотлашни сўрайман. Мен улар ўз ишининг ҳақиқий устаси эканлигини бутун Республика билишини истайман. Ушбу ҳолат бошқа минглар шифокорларга ўрнак бўлиши мумкин", — деб ёзган тошкентлик аёл ўзининг мурожаатида. 

Ушбу мурожаат Тиббиёт вазирлиги мутахассислари томонидан кўриб чиқилиб, 1-сонли юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари Ғиёс Маҳмудов ва Абдулазиз Абдурахимовларни Соғлиқни сақлаш вазирликларининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!