Испанияда аксарият мухлислар “Реал”нинг “Барселона” устидан ғалабасини тахмин қилмоқда

10:50, 29 ноябрь

Испаниянинг Marca газетаси ўз ўқувчилари орасида “Барселона” ва “Реал” ўйинида ким ғолиб бўлиши ҳақида сўровнома ўтказди. Бу ҳақда “Championat.com” нашри хабар бермоқда.

Сўровнома натижасига кўра, атиги 14% респондентлар каталонияликларнинг ғалабасига ишонмоқда. 63% овоз берганлар “Реал” ғалабасини тахмин қилди. 23% мухлислар дуранг бўлади деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги навбатдаги “Эл-Класико” 3-декабр куни бўлиб ўтади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!