АҚШнинг Техас штатида Зика вируси аниқланди

11:07, 29 ноябрь

АҚШ ҳукумати Техас штатида илк Зика вируси юққан одам аниқланганини маълум қилди, деб хабар берди “Rrussian.rt.com” нашри.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимининг берган маълумотига кўра, Кэмерон округида яшовчи ҳомиладор аёл чивин чаққанлиги оқибатида Зика вирусини юқтирган.

Илгари халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Дэвид Хейман, жаҳон миқёсидаги соғликни сақлаш тизимида Зика вируси фавқулодда ҳолат бўлиб ҳисобланмайди, деб маълумот берган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!