Кейт Миддлтон Шаҳзода Гаррининг янги маъшуқаси туфайли тахтдан қуруқ қолиши мумкин

11:41, 29 ноябрь

Кейт Миддлтон (Kate Middleton) ва Шаҳзода Уильям (Prince William) ўзлари орзу қилган, айни пайтда Қиролича Елизавета II ўтирган тахтдан бенасиб қолишлари мумкин, деб хабар берди “Рrikolno.cc”  нашри.

Шаҳзода Уильямнинг унинг оиласида тинчлик, хотиржамлик ҳукм сураётгани ҳақидаги гапларига қарамай, рафиқаси Кейт Миддлтон билан ажрашиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кучайиб кетди. ОАВларнинг хабар беришича, Шаҳзода Уильямнинг оиласи ўзи айтгани каби тинч эмас.  

Аммо на Кейт Миддлтон, на Шаҳзода Уильям бундай айбловларга жавобан бирор изоҳ беришни лозим кўрмади. 

Қиролича Елизавета II нинг ўзи набираси ва унинг рафиқасига шубҳа билан қарайди. Уларнинг ота-онаси Шаҳзода Жорж ва Малика Шарлоттани бошқа ишлар билан банд бўлиб, фарзандининг тарбиясига етарли даражада вақт ажратмаган, деб ҳисоблайди ва бу нарса уни қониқтирмайди. Унинг фикрича, қирол ва қиролича ҳамма нарсага улгуриши керак. 

Манбанинг хабар беришича, Елизавета II Гаррининг янги маъшуқаси Меган Марклга эътибор қаратиб, айнан у энг қийин вазифа бўлган — мамлакатни бошқариш вазифасини эплашига ишонч билдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!