Dj Piligrim қайси динга эътиқод қилади?

13:18, 29 ноябрь

Dj Piligrim тахаллуси остида ижод қилувчи хонанда Илҳом Йўлчиев қайси динга эътиқод қилиши билан боғлиқ саволга жавоб берди. Хонанда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ҳинд  мутафаккири Баба Вирса Сингхнинг қуйидаги сўзларини ёзиб қолдирди: 

“Агар мендан ‘Қайси динга эътиқод қиласан?’ деб сўрашса, мен уларга ‘Дарахтлар, тоғлар, ҳайвонлар, барча жонзотларнинг дини менинг динимдир. Чунки, унинг зиёси ердаги ҳар бир мавжудотда бор ва бу зиё мени тўлдиради. Сабаби, ОТАмиз битта, биз қаерда бўлишимиздан қатьий назар ҳаммамиз унинг фарзандларимиз’, деб жавоб бераман”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!