“PressClub: Elections.uz-2016” пресс- клубининг тантанали очилиш маросимига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда(Фото)

13:45, 29 ноябрь

Ўзбекистонда илк маротаба сайловни ёритиш мақсадида “PressClub: Elections.uz-2016” пресс- клуби ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.  Клуб тадбирлари ўтказиладиган “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг “Биллур” залида пресс-клубнинг тантанали очилиш маросимига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Меҳмонхонанинг мазкур зали ўзбекона миллий қадриятларимизга монанд равишда безатилди. Залга кираверишда саховатли ўзбек заминида етиштирилган мева ва сабзавотлар тўла арава, ўзбек миллий ширинликларини кўриш мумкин. 

30 ноябрда бўлиб ўтадиган Клубнинг очилиш маросимида  ва кейинги учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси  раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Сенатининг  ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази  директори Акмал Саидовлар  иштирок этадилар. Улар    пресс-клуб ишига маслаҳат ёрдами  кўрсатадилар.

Маълумот учун, Мазкур лойиҳа ижтимоий-фуқаролик  ташаббуси ҳисобланади. Бу мультимедиа майдони Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий  ассоциацияси, «Uzbekistan Today» ахборот агентлиги, «Mening Yurtim»телеканали,  «Sevimli-tv.uz» интернет-телеканали, “Uzreport-TV” телеканали, “Даракчи информ сервис”, “Ўзбекистон кабель телевидениеси”, “Пойтахт”, “Водий садоси” радиостанциялари ва бошқалар   томонидан  ташкил этилди.  Ўзбекистон  Республикаси  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги лойиҳани техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.



Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!