Саудияда Арабистонида қор ёғди(Видео)

14:27, 29 ноябрь

Саудия Арабистонининг шарқий ва марказий қисмида ҳаво ҳарорати кескин пасайди ва қор ёғди. 

Al Arabia  телеканалининг маълум қилишича, Саудия Арабистонида кам учрайдиган мазкур ҳодиса Шакра ва Табук шаҳарларида кузатилмоқда.  Шунингдек яна бир қатор шаҳарларда ҳаво ҳарорати минус 3 гача тушиб кетган. 

Ҳафта охирига қадар Саудия Арабистонининг ғарбий, шарқий ва марказий ҳудудларида кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўраган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!