«PressClub: Elections.uz-2016» БИЛАН ЮРТИМИЗДАГИ САЙЛОВ ЖАРАЁНИ ВОҚЕАЛАРИ МАРКАЗИДА БЎЛИНГ!

14:36, 29 ноябрь

Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий  ассоциацияси, «Uzbekistan Today» ахборот агентлиги, «Mening Yurtim»телеканали,  «Sevimli-tv.uz» интернет-телеканали, «Uzreport-TV» телеканали, «Даракчи информ сервис», «Ўзбекистон кабель телевидениеси», «Пойтахт», «Водий садоси» радиостанциялари ва бошқалар   томонидан  ташкил этилган лойиҳа — «PressClub: Elections.uz-2016» ижтимоий-фуқаролик  ташаббуси ҳисобланади.

Ўзбекистон  Республикаси  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жорий йил 30 ноябрда расман очиладиган бу мультимедиа майдонни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

“Биз мулк  шаклидан қатъий назар барча  хорижий ва миллий  ОАВ учун  мутлақо очиқмиз. Бу мультимедиа майдонида илғор технологиялар жамланганди: юқори тезликдаги интернетга эга бўлган 80 дан ортиқ замонавий  компьютерлар ўрнатилди, IT-технология, дизайн ва мультимедиа соҳасидаги энг сўнгги ютуқлардан  фойдаланилди.  Булар натижасида  илғор дунё стандартларига мос  келувчи клуб ташкил этишга муваффақ бўлинди. Пресс-клуб wi-fi алоқаси билан таъминланган,  мамлакатдаги 10 та  ҳудудий нодавлат  телестудиялар, ЭОАВМА студиялари  билан онлайн-боғланиш, шунингдек, алоҳида узатувчи телестанция ўрнатиладиган Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази билан бевосита онлайн  алоқа йўлга қўйилди.  Шундай қилиб, кўплаб журналистлар  пресс-клубда туриб, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистон сайлов  жараёни воқеалари марказида бўладилар», – деб  айтди  пресс-клуб раҳбари, ЭОАВМА бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!