Колумбияда бортида Бразилия футбол жамоаси бўлган самолёт ҳалокатга учради

16:24, 29 ноябрь

Колумбиянинг Медельин шаҳрида бортида 72 нафар йўловчини олиб кетаётган самолёт авиаҳалокатга учради.

Маълумотларгак кўра, самолёт Боливиядан учган ва Медельин шаҳрига учиш вақтида ҳалокатга учраган. Ҳаво кемаси бортида бортида Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол жамоаси ҳам бўлган.

Жамоа Медельинга “Копа Судамерикана” мусобақаси доирасида “Атлетико Насьональ”га қарши 1 декабр куни ўтказилиши керак бўлган учрашувга учиб кетаётган эди.

Самолёт бортида 27 футболчи ва бир неча нафар журналистлар бўлган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!