Президент сайловида муддатидан олдин овоз берган фуқаролар сони қарийб 42 мингга етди

16:48, 29 ноябрь

Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида 41 724 нафар фуқаро қатнашган.

Белгиланган куни сайловда иштирок эта олмайдиган Ўзбекистон фуқаролари муддатидан олдин овоз бериш учун бунинг сабабини тушунтириб беришлари керак. Ўзбекистонда муддатидан олин овоз бериш белгиланган сайлов кунидан 10 кун олдин бошланиб бир кун олдин тугайди.

МСҚ хабарига кўра, Ўзбекистон президенти сайлови учун 9 минг сайлов участкалари ташкил қилинган. Улардан 44таси — мамлакат ташқарисида. Сайловда умумий ҳисобда 21 миллион фуқаро қатнашиши кутимоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!