70 ёшли аёл бутун дунёга бу ёш фақат рақамлигини исботлади

17:20, 29 ноябрь

70 ёшли одамларни биз қария ҳисоблаймиз, бу пайтга келиб, улар пенсияга чиқишади, невара-чеварали бўлишади, соғлигидан шикоят қилиб, касалхонадан бери келишмайди, деб хабар беради “Рrostoudivitelno.ru” нашри.  

Аммо бу таъбирларнинг бирортаси Нинель Блохинага тегишли эмас. У 70 ёшга кирган бўлса-да, буви деб аташга тил бормайди. Нинель Блохина тинимсиз равишда спорт, йога билан шуғулланади, дунё бўйлаб саёҳатларга чиқади. Бошқа пенсионерларга ўхшаб, унинг уйи гилам, шкафлар билан эмас, замонавий буюмлар билан безатилган.

Спорт билан шуғулланишдан ташқари аёл раққосаларнинг ҳайкалчаларини йиғишни ёқтиради ва саёҳатга борган мамлакатдан бундай ҳайкалчаларни қидириб, топиб олиб келади ва коллекция қилади. Унинг қадами тегмаган шаҳарлар сони жуда кам.

“Нимагадир бизнинг одамларда қариганингда невараларинг билан телевизор қаршисида ўтиришинг, сайрга ҳам итни айлантириш учун чиқиш керак, деган фикр бор. Мен эса ўзимни тириклайин зиндонга тиқиш фикридан йироқман. Саёҳатлар, спорт мени ёшлигимга қайтарди. Ҳозир ҳеч ким менинг 70 ёшга кирганимга ишонмайди, баъзида уларга паспортимни кўрсатишга ҳам мажбур бўламан”, деди Нинель Блохина.

Нинель Блохина ёшлигида балет мактабида ўқиган, Калининград телевидениесида бошловчи бўлиб ишлаган, кейинчалик Германияга кўчиб кетган ва маҳаллий гимназияда хореографиядан дарс берган.

У инсон касал бўлганда, албатта дори ичиши шарт эмас, деб ҳисоблайди. 

“Агар қон босимингиз кўтарилса, дори ичишга шошилманг, яхшиси тоза ҳавода айланиб келинг. Бундай пайтларда мен асосан йога билан шуғулланаман. ”, дейди у.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!