Франк Рибери “Бавария” билан шартнома муддатини 2018 йилгача узайтирди

18:28, 29 ноябрь

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси раҳбарияти клуб ярим ҳимоячиси Франк Рибери билан 2017 йилга мўлжалланган шартномасини узайтирди.

BBC Sport нашрининг маълум қилишича, томонлар 2018 йилнинг ёзигача қадар давом этадиган янги битим имзолади.

Маълумот учун, франциялик футболчи “Бавария” таркибида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Шу кунгача у мюнхенликлар сафида 213 ўйинда майдонга тушиб, 72 та гол киритган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!