Хитойлик қизалоқ кир ювадиган машина ичида тиқилиб қолди

09:45, 30 ноябрь

Хитойлик ўт ўчирувчилар кир ювадиган машина ичидан тиқилиб қолган қизчани қутқаришди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Воқеа Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Учжун шаҳрида рўй берди. Чақирувга асосан етиб келган ўт ўчирувчилар, кир ювадиган машина ичида йиғлаб ўтирган қизалоққа кўзлари тушди. Қизча кирни қуритувчи жойга люк орқали кириб, орқага қайтиб чиқолмаган.

Вазиятни ўрганган ўт ўчирувчилар кир ювиш машинасини бўлакларга ажратиб, қуритувчи барабанни чиқариб олишга қарор қилишди. Орадан йигирма дақиқа ўтгачгина, қизалоқ соғ-саломат озод этилди. Унга ҳеч қандай шикаст етмади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!