Йога билан шуғулланувчи аёл уйига бостириб кирган босқинчиларни ўлдирди

10:21, 30 ноябрь

Чилининг Сантьяго шаҳрида яшовчи, асли АҚШнинг Техас штатидан бўлган 61 ёшли Хари Нам Каур Кхалса уйига бостириб кирган босқинчиларни отиб ўлдирди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Хари Нам Каур Кхалса ётоқхонасида ухлаб ётганда, тўрт эркак бостириб кириб, уни ўқ отиш қуроли билан қўрқитди. Улардан бири аёлнинг қўлларини боғлашга ҳаракат қилди, аммо Хари Нам унинг чангалидан чиқишга ва ёстиғи тагида турган тўппончани олишга муваффақ бўлди. У икки нафар босқинчини отиб ўлдирди, яна икки босқинчи қўрққанидан қочиб кетди. 

Прокурор Освальдо Сото аёлнинг айби йўқлигини, у ўзини ҳимоя қилганини маълум қилиб, уни озод қилди. Аммо шаҳар ҳукумати ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларидан аёлни назоратга олишни талаб қилмоқда.

Хари Нам Каур Кхалса АҚШнинг Техас штатида туғилган. Жанг санъати ва социология бўйича таълим олган. У журналистларга ҳозирча бўлиб ўтган воқеа юзасидан бирор маълумот бериш истаги йўқлигини билдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!