“Press Club: Elections.uz-2016” пресс-клубининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди(Фото)

10:36, 30 ноябрь

Бугун, 30 ноябрь куни пойтахтдаги  “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг Биллур залида Ўзбекистонда биринчи бор ташкил этилган “Press Club: Elections.uz-2016” пресс-клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тантанали очилиш маросими аввалида рамзий қизил тасмани Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ва ЎзЭОАВМА бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов қирқишди. Тадбирнин расмий очилиш маросимига Шерзод Қудратхўжаев ва Бобурхон Алимовлар модераторлик қилди. 

Тантанали очилиш маросимида кўплаб хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари, халқаро кузатувчилар, нуфузли ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. 

Очилиш маросимида сўзга чиққан Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон тарихида сайловларга бу қадар катта тайёргарлик кўрилгани кузатилмаганини таъкидлаб ўтди.  Жумладан шу бугунга қадар ОАВда сайлов ҳақида 17 мингдан зиёд лавҳалар намойиш этилгани бунинг яққол далилидир.  

Тантанали очилиш маросими давом этмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!